locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Хименес «Вулверхэмптон»га қайтди

Шартнома икки йилга мўлжалланган.
Расман. Хименес «Вулверхэмптон»га қайтди
Фото: Вулверхэмптон

Мексикалик ҳужумчи Рауль Хименес фаолиятини "Туманли Альбион"да давом эттиради.

35 ёшли ҳужумчи «Вулверхэмптон» билан меҳнат шартномасини имзолади.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, шартнома икки йилга мўлжалланган ва уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, Хименес аввалроқ 2018 йилдан 2023 йилгача «бўрилар» сафида тўп сурган. У 166 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 57 та гол ёздириб қўйган.

Англия премьер-лигасининг ўтган мавсуми якунларига кўра, «Вулверхэмптон» 20 очко жамғариб, жадвалда сўнгги ўринни эгаллади. Жамоа келаси мавсумни Чемпионшипда бошлайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг