locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Хендерсон «Челси» футболчисига айланди

Унинг сўнгги клуби «Брентфорд» бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Хендерсон «Челси» футболчисига айланди
Фото: Chelsea

«Челси» клуби тажрибали ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, 36 ёшли англиялик футболчи жамоага эркин агент сифатида қўшилди. Унинг сўнгги клуби «Брентфорд» бўлган.

У фаолияти давомида энг катта муваффақиятларга «Ливерпуль» сафида эришган. Мерсисайдликлар таркибида у жами 492 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол урган ва 58 та голли узатмани амалга оширган.

Кўп йиллар давомида «Ливерпуль» сардори бўлган Хендерсон жамоа билан Англия Премьер-лигаси, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги, Лига кубоги, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби нуфузли совринларни қўлга киритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг