locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Флойд Мейвезер июн ойида Афинада рингга қайтади

Америкалик боксчи кикбоксинг бўйича кўп карра жаҳон чемпионига қарши кўргазмали жангда иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 49 ёшли америкалик Флойд Мейвезер жорий йилнинг июн ойида Афинада кўргазмали бокс жангини ўтказади. Унинг рақиби кикбоксинг бўйича кўп карра жаҳон чемпиони, 45 ёшли грек Майк Замбидис бўлади.

«2026 йил мен учун ҳаяжонли йил бўлишини ваъда қилмоқда. Европа, мен сизларни хурсанд қилиш учун йўлга чиқяпман», — деб ёзди Мейвезер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Флойд Мейвезер профессионал боксда 50 та ғалаба қайд этган (шундан 27 таси муддатидан олдин) ва бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган. У 1996 йилги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби ҳамда тарихдаги учта беш вазн тоифаси чемпионларидан биридир.

Майк Замбидис эса 2000 йилдан 2019 йилга қадар кикбоксинг бўйича профессионал даражада фаолият юритган. Унинг ҳисобида 158 та ғалаба ва 22 та мағлубият мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг