locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Филиппе Коутиньо «Васко да Гама» билан шартномани бекор қилди

Ҳавбекнинг ушбу қарοрга келишига сўнгги ўйинлардаги воқеалар сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

33 ёшли таниқли яримҳимоячи Филиппе Коутиньо Бразилиянинг «Васко да Гама» клуби билан йил ўртасига қадар мўлжалланган шартномасини муддатидан аввал тўхтатди. Бу ҳақда клуб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилди.

Клуб берган маълумотларга кўра, шартномани бекор қилиш ташаббуси футболчининг ўзи томонидан чиққан. Ушбу қарорга сўнгги учрашувдаги воқеалар сабаб бўлган: ўйин давомида трибуналардан янграган ҳуштакбозликлар остида қолган ҳавбек, танаффусда алмаштирилгач, захира ўриндиғига қайтмаган. Кўп ўтмай Коутиньо ижтимоий тармоқлар орқали хайрлашув баёнотини эълон қилди.

Клуб расмий баёнотида шундай дейилади:

«Ўзаро ҳурмат ва шаффоф мулоқотдан сўнг томонлар шартномани бекор қилиш бўйича ўзаро манфаатли келишувга эришдилар. Академия битирувчиси бўлган ва «Васко» ёшлар тизимининг барча босқичларини босиб ўтган Коутиньо бутун жаҳон футболидаги фаолияти давомида ушбу клуб руҳига ҳамиша содиқ қолди. Ўз фаолияти бошланган жамоага қайтиб, у ҳар бир дақиқада профессионализм, фидойилик ва «Васко» либосига бўлган юқори эҳтиромини намоён этди».

Маълумот учун, жорий мавсумда Коутиньо Бразилия жамоаси сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйишга улгурган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг