Расман. FIFA ЖЧ-26 учун янги қоидалар қабул қилинди.
Расман FIFA ЖЧ-26 учун янги қоидалар қабул қилинди. Қоидалар вақт чўзиш масаласида ва Мундиалдан бошлаб қўлланилади.
• Захирага олинган ўйинчи 10 сония ичида майдонни тарк этиши зарур, акс ҳолда тушадиган ўйинчи 1 дақиқа кутади.
• Аутлар 5 сония ичида бажарилиши шарт, агар чўзилса, тўп рақибга берилади.
• Тиббий ёрдам олган ўйинчилар майдонга қайтишдан олдин 1 дақиқа ташқарисида бўлишлари керак.
• VAR энди иккинчи сариқ карточкалар ва бурчак тўпи қарорларини ҳам кўриб чиқиши мумкин, “агар аниқ ва очиқ хато бўлса”
Қоидалар тоза ўйин вақтини ошириш учун жорий қилинмоқда. Айниқса, 4-қоидани барча кутган бўлса керак. Айнан, нотўғри бурчак тўпларидан голга айланган ҳолатлар, 2-сариқ баҳсли бўлган вазиятлар кўпчилик эътирозига сабаб бўляпти.