locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Фермин Лопес «Барселона» билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди

22 ёшли хавбек Каталон клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумкор яримҳимоячиси Фермин Лопес клуб билан амалдаги келишувини 2031 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ ОАВда 22 ёшли хавбекнинг янги шартнома асосида маоши икки баробарга ошиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, Лопеснинг товон пули миқдори ҳам икки баробарга кўпайтирилиши таъкидланган.

Яримҳимоячи «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 13 ёшида «Бетис» академиясидан Каталония клубига ўтган эди. Лопес «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси сафида барча турнирларда жами 114 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол ва 22 та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг