locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Эндрю Робертсон мавсум охирида «Ливерпул»ни тарк этади

Шотландия миллий жамоаси аъзоси 9 йил давомида мерсисайдликлар сафида ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ўз расмий сайти орқали 32 ёшли қонун ҳимоячиси Эндрю Робертсон мавсум якунланиши билан жамоани тарк этишини эълон қилди.

«Энфилд»даги тўққизта жуда муваффақиятли мавсумдан сўнг, Шотландия терма жамоаси сардори шу ёзда шартномаси якунланиши билан клубдан кетади. У сўнгги йиллардаги ютуқларда муҳим роль ўйнаган ва жами 373 та ўйинда майдонга тушган «Ливерпул»нинг ҳақиқий афсонаси сифатида хайрлашади.

2017 йили «Ҳалл Сити»дан кўчиб ўтган Робертсон жамоа билан бирга икки бор Премьер-лига ғолиблиги, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва икки марта Лига кубогини қўлга киритди. Шунингдек, унинг ҳисобига клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, УЕФА Суперкубоги ва Англия Суперкубоги ғолиблиги ҳам бор.

Бироқ Робертсонни тантанали кузатиш маросими мавсум якуннигача қолдирилди. 26-рақам остида ҳаракат қилаётган футболчи айни дамда бор эътиборини «қизиллар»га 2025/2026 йилги мавсумни имкон қадар муваффақиятли якунлашда ёрдам беришга қаратган», — дейилади мерсисайдликлар баёнотида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг