Расман. Экитике – «Ливерпуль» футболчиси!
Фото: Getty Images
Уго Экитике "Айнтрахт"дан "Ливерпуль"га ўтди.
Аввалроқ битим суммаси 90 млн евродан кўпроқни ташкил этиши, бонуслар билан ҳисоблаганда 95 млн еврогача ўсиши мумкинлиги хабар қилинганди.
22 ёшли ҳужумчи "қизиллар" билан 6 йиллик шартнома имзолади - 2031 йилнинг июнигача.
Футболчи “қизиллар” сафида йилига солиқларсиз 15-16 миллион евро атрофида маош олиши хабар қилинган.
Бундеслиганинг ўтган мавсумида француз 33 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист