Расман: Эдди Хау «Ньюкасл»ни тарк этди
Англиянинг «Ньюкасл» клуби бош мураббийи Эдди Хау жамоани тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, дастлаб ҳар икки томон ҳамкорликни давом эттириш тарафдори бўлган. Бироқ кейинроқ 48 ёшли мутахассис қисқа танаффус олиш ва клубдан кетиш истагини раҳбариятга маълум қилган.
Ҳозирча «Ньюкасл» бош мураббийлигига асосий номзод сифатида 38 ёшли германиялик мутахассис Маттиас Яйссле кўрилмоқда. У 2023 йилдан буён Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубини бошқариб келмоқда.
Эдди Хау 2021 йилнинг ноябрь ойидан бери «Ньюкасл»ни бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 2024/25 йилги мавсумда Англия Лига кубогини қўлга киритди. Ўтган мавсумда эса «қарғалар» Премьер-лигада 12-ўринни эгаллади.