locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Дивок Ориги ва «Милан» шартномани муддатидан аввал бекор қилишди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» клуби ва ҳужумчи Дивок Ориги томонлар ўртасида тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилди. Гарчи келишув 2026 йил июнига қадар мўлжалланган бўлса-да, ҳамкорлик эрта якунланди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

30 ёшли белгиялик футболчи 2023 йил май ойидан буён «россонерилар» сафида майдонга тушмаган. 2023/2024 йилги мавсумда Ориги ижара асосида «Ноттингем Форест» шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг эса Италия клубининг асосий таркибидан бутунлай тушиб қолиб, индивидуал тартибда шуғулланган.

Шунга қарамай, ҳужумчи йилига тахминан 4 млн евро миқдорида маош олиб келган. Бу сумма жорий ёзда «Милан»га қўшилган ва 3,5 млн евро маош олаётган яримҳимоячи Лука Модричникидан ҳам юқори бўлган.

Дивок Ориги 2022 йилда «Милан»га келиб, клуб билан тўрт йиллик шартнома имзолаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг