locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Дино Топпмёллер «Айнтрахт»дан истеъфога чиқарилди

Вақтинчалик мураббий номи ҳам аллақачон эълон қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби бош мураббийи, 45 ёшли мутахассис Дино Топпмёллер истеъфога чиқарилди. Немис мураббийи учун Франкфуртдаги тахминан икки ярим йиллик фаолият шу тариқа якунланди.

«Мен бу жамоа билан ишлашни ва олдинда турган қийинчиликларни бирга енгиб ўтишни истардим. Бироқ бу қарорни қабул қиламан. Ҳар куни «Айнтрахт»га катта иштиёқ ва қувонч билан келар эдим. Ҳозирги қониқарсиз вазият борлигини тан оламан, аммо сўнгги икки ярим йил ичида эришган натижаларимиз билан фахрланаман. Афсуски, бирга ишлашни давом эттира олмаймиз», — деди Топпмёллер.

Маълум қилинишича, вақтинчалик бош мураббий вазифасини клубнинг U21 жамоаси бош мураббийи Деннис Шмитт ва U19 жамоаси мураббийи Александр Майер бажаради. Улар биргаликда асосий жамоага раҳбарлик қилади.

Ҳозирда «Айнтрахт» Бундеслигада 27 очко жамғарган. Жамоа 38 та гол урган ва 39 та гол ўтказиб юборган бўлиб, бу кўрсаткич лига бўйича энг ёмон ҳимоя натижаси ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг