locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Динамо» уругвайлик ҳимоячи билан шартнома имзолади

Томонлар ўртасида бир йиллик келишув тузилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: FC Dinamo

2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттираётган «Динамо» ПФК легионер футболчи билан келишувга эришганини маълум қилди.

Дубайда йиғин ўтказаётган Самарқандликлар сафига уругвайлик Мауро Бразил қўшилди. 26 ёшли легионер ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Мауронинг сўнгги клуби Уругвай чемпионати вакили «Cerro-Largo» бўлиб, 2025 йилда Клаусурада 5-ўринни эгаллаган.

Мауро Бразил ўз вақтида Уругвай U20 ёшлар жамоаси сафида 10та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек, у Уругвай миллий жамоасига ҳам чақирилган бўлиб, дебютини 2024 йилда Коста-Рика билан ўтказилган баҳсда (0:0) марказий ҳимоячи сифатида ўтказган.

Маълумот учун, Мауро Бразил «Динамо» тарихи̇даги уругвайлик илк ўйинчи ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг