locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: “Чикаго Файр” Роберт Левандовски трансфери эълон қилинди

37 ёшли ҳужумчи энди фаолиятининг янги босқичини АҚШда давом эттиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

MLS вакили “Чикаго Файр” поляк юлдуз ҳужумчи Роберт Левандовски билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати ўз баёнотида Левандовскини “жаҳон футболи иконаси ва Польша терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар” сифатида таърифлаган.

Левандовски 2022 йил ёзидан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 4 та ассист қайд этди.

37 ёшли ҳужумчи энди фаолиятининг янги босқичини АҚШда давом эттиради. У MLSда “Чикаго Файр” ҳужум чизиғининг асосий юлдузига айланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Чикаго Файр” айни вақтда MLS Шарқий конференцияси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг