locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Челси» Марескани истеъфога чиқарди

Италиялик мутахассис 2024 йилнинг ёзида лондонликлар бошқарувига келганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «Челси» Марескани истеъфога чиқарди
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби матбуот хизмати Энцо Маресканинг асосий жамоа бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди. Италиялик мутахассис «кўклар»ни 2024 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Аввалроқ у «Парма» ва «Лестер» клубларида фаолият олиб борган.

««Челси» футбол клуби ва бош мураббий Энцо Мареска ўзаро ҳамкорликни тўхтатди. Клубдаги фаолияти давомида Энцо жамоани УЕФА Конференциялар лигаси ва ФИФА Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабаларга етаклади. Ушбу ютуқлар клубнинг яқин тарихида муҳим ўрин тутади ва биз унинг клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳозирда жамоа олдида тўртта турнир доирасида муҳим вазифалар (жумладан, Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш) турганини инобатга олган ҳолда, Энцо ва клуб мураббийлар алмашинуви мавсумни тўғри йўлга солиш учун энг мақбул қарор бўлади, деган хулосага келди. Биз Энцо Марескага келгусидаги фаолиятида омад тилаймиз», — дейилади «Челси» матбуот хизмати баёнотида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг