Расман: «Боруссия Д» Ковач билан шартномани 2029 йилгача узайтирди
Хорватиялик мураббий 2025 йил январидан буён дортмундликларга устозлик қилиб келмоқда.
Фото: Getty Images
Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббий Нико Ковач билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати расман хабар берди.
Янги келишувга кўра, 54 ёшли мутахассис «арилар» бошқарувида 2029 йил ёзигача қолади. Шунингдек, Ковачнинг ёрдамчилари ҳам Германия клуби билан янги шартномалар имзолади. Хорватиялик мураббий 2025 йил январидан буён дортмундликларга устозлик қилиб келмоқда.
Маълумот учун, Германия чемпионатининг 5-туридан сўнг «Боруссия» 13 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ковач шогирдлари навбатдаги баҳсни 17 октябр куни сафарда Берлиннинг «Унион» клубига қарши ўтказади.