locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Боруссия Д» «Челси» ва «МЮ» қизиқиш билдирётган футболчи билан шартномани узайтирди

Томонлар ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган янги келишув имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Феликс Немеча билан шартномани узайтирди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 25 ёшли футболчи билан тузилган янги битим 2030 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Аввалроқ матбуотда Немечага Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари, хусусан, Лондоннинг «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари қизиқиш билдирдиётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, дортмундликлар ўз етакчиларидан бирини таркибда олиб қолишга муваффақ бўлди.

Феликс Немеча «Боруссия» сафида 2023 йилнинг июль ойидан буён тўп тепиб келмоқда. Фаолиятининг аввалги йилларида у «Вольфсбург» клуби шарафини ҳимоя қилган, шунингдек, «Манчестер Сити» ёшлар жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда яримҳимоячи 38 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг