Расман: «Борнмут» Хименес билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома тузди
Англия клуби «Милан» ҳимоячисини тўлиқ сотиб олди.
ФОТО: Getty Images
Ҳимоячи Александро Хименес доимий асосда Англиянинг «Борнмут» клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот тарқатди.
Клуб хабарига кўра, 20 ёшли футболчи дастлабки ижара келишувидаги шартни бажарган, яъни сотиб олиш бандини фаоллаштириш учун етарли миқдорда ўйинларда иштирок этган.
Жорий мавсум аввалида «олмалар» сафида жамоага қўшилган Хименес расмий учрашувларнинг ярмидан кўпида майдонга тушди. Шу тариқа, томонлар ўртасида 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Испаниялик иқтидор соҳиби Англия чемпионатининг жорий мавсумида 22 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Насрулло Каримов
Журналист