Расман: Бобиржон Асқаров — «Машъал» футболчиси
Суперлига иккинчи давраси олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Фото: Машъал ПФК
Муборакнинг «Машъал» футбол клуби Суперлига иккинчи давраси олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Жамоа ўзбекистонлик ҳимоячи Бобиржон Асқаров билан шартномаси имзолади.
27 ёшли футболчи 1999 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У асосан марказий ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади, зарурат туғилганда таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Шунингдек, у Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам тўп сурган.
Футболчилик фаолияти давомида Асқаров «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари шарафини ҳимоя қилган. У «Пахтакор» сафида Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, «Локомотив» билан Про-лига чемпионлигини қўлга киритган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист