locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Бетис» Иско билан шартномани узайтирди

Томонлар ўртасида тузилган янги келишув 2028 йилга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «Бетис» Иско билан шартномани узайтирди
ФОТО: Getty Images

«Бетис» ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Иско билан меҳнат шартномаси узайтирилганини эълон қилди. Янги келишув 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

33 ёшли Иско бундан аввал Мадриднинг «Реал» клубида ўйнаган ва Испания миллий жамоаси аъзоси бўлган. У 2023 йил ёзида «Бетис»га эркин агент сифатида қўшилганди.

Севилья клубидаги фаолияти давомида Иско 69 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 18 та голли узатма берди. Жорий мавсумда эса у жароҳати сабаб ҳали майдонга қайтмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг