Расман: «Бавария» Серж Гнабри билан шартномани узайтирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумкор яримҳимоячи Серж Гнабри билан амалдаги келишув узайтирилганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вингернинг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етиши керак эди. Янги шартнома эса 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Германиялик футболчи 2017 йилдан буён, яъни «Вердер»дан трансфер қилинганидан бери мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозирга қадар у барча турнирларда 311 та ўйинда майдонга тушиб, ўтган вақт мобайнида жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди – 100 та гол уриб, 69 та голли узатма амалга оширди.
Матбуотда тарқалган маълумотларга кўра, 30 ёшли футболчининг янги келишув бўйича йиллик маоши 15-16 миллион еврони ташкил этади. Раҳбарият Гнабрининг барқарор ўйинини муносиб баҳолаб, уни жамоада олиб қолишга қарор қилди.