Расман: «Барселона» Хуан Эрнандес билан шартномани узайтирди
«Барселона» академияси тарбияланувчиси Хуан Эрнандес Каталония клуби билан амалдаги келишувини узайтирди. 18 ёшли яримҳимоячи билан янги шартнома имзолангани ҳақида «кўк-анорранглилар» матбуот хизмати жамоанинг расмий сайтида эълон қилди.
Маълум қилинишича, футболчи билан тузилган янги битим 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шунингдек, шартномада ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам киритилган.
Хуан Эрнандес 2020 йили «Сарасога» академиясидан «Барселона» сафида қўшилган эди. Жорий мавсумда у «Барселона B» жамоаси сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Бундан ташқари, иқтидорли яримҳимоячи тўрт бор «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси қайдномасидан ҳам жой олишга улгурди.