locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Балотелли — «Al Ittifoq» футболчиси

Томонлар ўртасида икки ярим йиллик шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли Дубайнинг «Al Ittifoq» клуби билан шартнома имзолади. Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Яқин Шарқ клубига расман қўшилди.

35 ёшли форвард икки ярим йиллик битимга имзо чекди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Балотеллининг ҳозирги бозор қиймати 400 минг еврони ташкил этади.

Балотелли 2025 йил июл ойида «Женоа»ни тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида қолган эди. Тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида «Интер», «Манчестер Сити», «Милан» ва «Ливерпуль» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Айни пайтда «Al Ittifoq» БАА Биринчи лигаси — мамлакатнинг иккинчи кучли дивизиони — турнир жадвалининг энг қуйи поғонасида жойлашган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг