locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Аюб Буадди — “Манчестер Сити” футболчиси

Трансфер қиймати бонуслар билан бирга 100 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” Франциянинг “Лилль” клубидан 18 ёшли ярим ҳимоячи Аюб Буаддини трансфер қилганини расман эълон қилди. Марокаш терма жамоаси футболчиси Англия клубига беш йиллик шартнома асосида қўшилди.

Трансфер қиймати бонуслар билан бирга 100 миллион еврони ташкил этади. “Манчестер Сити” футболчи учун дастлаб 95 миллион евро тўлайди, яна 5 миллион евро бонуслар кўзда тутилган. Бу трансфер Буаддини Премьер-лига тарихидаги энг қиммат ўсмир футболчига айлантирди.

Буадди “Лилль”нинг асосий жамоасида 2023 йили, 16 ёшида дебют қилган. У Франция клубида жами 96 та учрашувда майдонга тушган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса Марокаш терма жамоаси сафида олти учрашувнинг бештасини асосий таркибда бошлаган.

Маълумот учун, Аюб Буадди асосан таянч ярим ҳимоячи сифатида фаолият юритади. Унинг трансфери “Манчестер Сити”нинг ярим ҳимояни кучайтириш бўйича ёзги трансфер сиёсатидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг