Расман: «Астон Вилла» Жон Макгинн билан шартномани узайтирди
Томонлар ўртасида 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги келишув имзоланган.
ФОТО: Getty Images
Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби яримҳимоячи Жон Макгинн билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Манбага кўра, томонлар ўртасида 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битим тузилган.
Маълумот учун, 29 ёшли шотландиялик футболчи «Сент-Миррен» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ҳозирга қадар Макгинн «Астон Вилла» сафида 299 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 41 та голли узатмани амалга оширган.
Шунингдек, у Шотландия миллий жамоасининг ҳам муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 16 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист