Расман. \"Арсенал\" Кепанинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
“Арсенал” ўзининг расмий саҳифасида “Челси” собиқ дарвозабони Кепа Аррисабалага билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Аввалроқ “канонирлар” 30 ёшли испаниялик учун “Челси”га 5 миллион фунт тўлаши хабар қилинганди. Футболчи жамоада Давид Райя билан рақобатлашади.
Аррисабалага 2024/2025 йилги мавсумни “Борнмут”да ижара асосида ўтказиб, барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 9 баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, Кепанинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
Баҳром Бобонов
Редактор