locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Арсенал» Бруно Гимараэсни сотиб олганини эълон қилди

Гимараэc 39-рақамни олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «Арсенал» Бруно Гимараэсни сотиб олганини эълон қилди
Фото: Arsenal

«Арсенал» ўзининг расмий ресурсларида янги шов-шувли трансферни эълон қилди.

Лондон клуби Бруно Гимараэc билан шартнома имзолади. Бразилиялик хавбек «Ньюкасл»дан ўтди. «Канонирлар» футболчини услубий ролик орқали таништиришди. Гимараэc 39-рақамни олди.

Ярим ҳимоячи «Ньюкасл»га «Лион»дан ўтган эди. ОАВ хабарларига кўра, «Арсенал» Бруно Гимараэcни 75 миллион фунтга сотиб олди.

Ўтган мавсумда 28 ёшли Бруно Гимараиэс 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида УЕФА Чемпионлар Лигасида 7 та ўйин бор.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг