locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Арбелоа – «Фулхэм» бош мураббийи

43 ёшли испаниялик мутахассис Марку Силванинг ўрнини эгаллади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Арбелоа – «Фулхэм» бош мураббийи
Фото: Фулхэм

«Фулхэм» ўзининг расмий сайтида Альваро Арбелоа бош мураббий лавозимига тайинланганини эълон қилди. 43 ёшли испаниялик мутахассис Марку Силванинг ўрнини эгаллади ва 2029 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган уч йиллик шартномага имзо чекди.

Арбелоа 13 январдан бери «Реал»ни бошқариб келаётган эди ва 2025/26 йилги мавсум якунида клубни тарк этди. Мадрид жамоаси унинг қўл остида 86 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида 2-ўринни эгаллади. Испаниялик мутахассис бошқарувида жамоа 28 та ўйин ўтказди: 18 та ғалаба, 2 та дуранг ва 8 та мағлубият.

«Фулхэм» 2025/26 йилги мавсумда 52 очко тўплаб, жадвалда 11-ўринни эгаллаган эди. 2 июнь куни Лондон клуби Марку Силва бош мураббийлик лавозимини тарк этганини эълон қилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг