Расман: Андрей Сантос «Манчестер Юнайтед» футболчисига айланди
Томонлар 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Фото: Manchester United
«Манчестер Юнайтед» «Челси»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Андрей Сантос трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
Томонлар 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Битимда уни яна маълум муддатга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Аввалроқ ОАВ ушбу трансфер қиймати 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 58,5 миллион евро)ни ташкил этиши ҳақида хабар тарқатган эди.
Бразилиялик ярим ҳимоячи 2023 йил январидан буён «Челси» футболчиси ҳисобланарди. У 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 43 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Андрей Сантоснинг бозор қиймати ҳозирда 40 миллион еврони ташкил қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист