Расман: Андерсон «Манчестер Сити» футболчисига айланди
Андерсон «Ньюкасл» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» клуби расмий сайти орқали «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг трансфери бўйича келишувга эришилганини тасдиқлади.
23 ёшли футболчи айни пайтда Англия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати–2026да иштирок этмоқда. У Канзас шаҳрида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Трансфер расман Англияга қайтганидан кейин якуний расмийлаштирилади.
Андерсон «Ньюкасл» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилда 15 миллион фунт стерлинг эвазига «Ноттингем Форест» сафига қўшилган эди.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.