locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Алишa Леманн — «Лестер Сити» футболчиси

Томонлар ўртасида 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Аёллар футболининг энг машҳур вакилларидан бири, 27 ёшли ҳужумчи Алишa Леманн яна Туманли Албионга қайтди. «Лестер Сити» клуби матбуот хизмати швейцариялик юлдуз билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Келишув 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Леманн ўзининг қайтиши борасида ҳаяжонини яшириб ўтирмади:

«Бу шунчаки ҳайратланарли! Ўзимни худди уйимга қайтгандек ҳис қиляпман ва бундан жуда бахтлиман. «Лестер» — ажойиб клуб. Мен базани, стадионни кўздан кечирдим. Клуб раҳбарияти аёллар футболини янги босқичга олиб чиқмоқчи эканига амин бўлдим», — деди Алишa клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Леманн учун Англия футболи бегона эмас. У 2021 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Унгача эса «Вест Хэм» ва Швейцариянинг «Янг Бойз» клубларида тўп сурган. 2024 йилнинг ёзида Италия А Сериясига йўл олиб, «Ювентус» ҳамда «Комо» жамоаларида фаолият юритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг