locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Алексия Путеляс ёзида «Барселона»ни тарк этади

Икки карра «Олтин тўп» соҳибасининг шартномаси якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» аёллар жамоаси сардори ва афсонаси Алексия Путеляс ёзида каталонияликлар сафини тарк этади. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» расмий сайти маълум қилди. Икки карра «Олтин тўп» соҳибасининг жамоа билан шартномаси якунига етаётган ва томонлар ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилишган.

Путеляс «Барселона» шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. Ушбу давр мобайнида у клуб билан биргаликда 10 карра Испания чемпиони бўлди, 4 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди, 10 марта Қиролича кубогини ва 4 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.

Шунингдек, иқтидорли футболчи 2013 йилдан буён Испания аёллар миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У терма жамоа сафида 2023 йилда Жаҳон чемпионлигини, икки бор УЕФА Миллатлар Лигасини қўлга киритган ҳамда 2025 йилги Европа чемпионатининг кумуш медалларига эга чиққан.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг