Расман. Александер Исак «Ньюкасл»дан «Ливерпуль»га ўтди
Фото: Getty Images
Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Александер Исак «Ливерпуль» футболчисига айланди.
Қайд этилишича, Исакнинг трансфери Англия Премьер-лигаси тарихида рекорд ҳисобланади.
ОАВ маълумотларига кўра, келишув қиймати 125 млн фунт (145 млн евро)ни ташкил этди. Трансфер ёзги ойна ёпилишидан олдинги охирги кунда, тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгач, амалга оширилди.
Александер Исак 2022 йил ёзидан бери «Ньюкасл» сафида тўп суриб келаётган эди. У жами 86 та АПЛ учрашувида 54 та гол урди ва 10 та голли узатма берди. Янги жамоасида швед форварди 9-рақам остида ўйнайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист