Расман: Алекс Грималдо \"Атлетико\" футболчисига айланди
Трансфер суммаси тахминан 20 миллион еврони ташкил этгани айтилмоқда.
Фото: Getty Images
Мадриднинг "Атлетико" клуби Испания терма жамоаси ҳимоячиси Алекс Грималдо трансфери расман эълон қилинди.
30 ёшли чап қанот ҳимоячиси “Байер Леверкузен”дан Мадрид клубига кўчиб ўтди. Томонлар футболчи билан 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер суммаси тахминан 20 миллион еврони ташкил этгани айтилмоқда.
Алекс Грималдо 2023 йилдан буён "Байер Леверкузен" сафида тўп суриб, жамоанинг Германия Бундеслигаси ва Германия кубогидаги тарихий муваффақиятларида муҳим роль ўйнаган.
Эндиликда тажрибали ҳимоячи фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттиради ва янги мавсумдан бошлаб Диего Симеоне бошқарувидаги "Атлетико" шарафини ҳимоя қилади.
Насрулло Каримов
Журналист