locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Алекс Фернандес — «Навбаҳор» футболчиси

Томонлар ўртасида 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ижара шартномаси имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Калининграднинг «Балтика» клуби ўзининг Telegram-каналида ҳужумчи Алекс Фернандес Ўзбекистоннинг «Навбаҳор» жамоасига ижара асосида ўтганини эълон қилди.

«Балтика» ва «Навбаҳор» футбол клублари ўртасида ҳужумчи Алекс Фернандеснинг 2026 йил якунига қадар ижара асосида ўтиши бўйича келишувга эришилди!

Алекс 2024 йилнинг февралида «Балтика» аъзосига айланган эди. Бразилиялик ҳужумчи клуб сафида жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 3 та самарали узатмага муаллифлик қилди. 2025 йилги мавсумни у Озарбайжоннинг «Нефтчи» жамоасида ижара асосида ўтказди ва Боку клуби сафида 13 та ўйинда 1 та гол ҳамда 1 та ассист қайд этди.

Алексга келгуси Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида наманганликлар сафида самарали ўйинлар тилаб қоламиз!» — дейилади Россия клуби хабарида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг