Расман: «Ал-Иттиҳод» Консейсауни бош мураббий этиб тайинлади
"Ал-Иттиҳод" ҳозирда Саудия Арабистони Про-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Ал-Иттиҳод" яқинда Лоран Блан билан хайрлашди ва энди янги бош мураббий номини эълон қилди.
Эндиликда Жидда жамоасини Сержиу Консейсау қабул қилиб олди. 50 ёшли мутахассис клуб билан 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган битим имзолаган.
Португалиялик мутахассис "Милан"ни тарк этганидан сўнг ёздан бери ишисиз эди. Консейсау "россонерилар" бошқарувида бор-йўғи ярим йил ўтказди.
"Ал-Иттиҳод" ҳозирда Саудия Арабистони Про-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Жидда жамоасида 9 очко бор.
Розикжон Султонмуродов
Журналист