locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Ал-Дирия» Дарвин Нуньес ва Энцо Мийони ижарага олди

Ҳар икки футболчининг шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «Ал-Дирия» Дарвин Нуньес ва Энцо Мийони ижарага олди
ФОТО: Getty images

«Ал-Дирия» ҳужумчи Дарвин Нуньес ва ярим ҳимоячи Энцо Мийони ижарага олганини эълон қилди. Ҳар икки футболчининг шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.

27 ёшли уругвайлик Нуньес «Ал-Ҳилол»дан, 24 ёшли франциялик Мийо эса «Ал-Аҳли»дан ижарага олинди.

Нуньес 2025/2026 йилги мавсумда «Ал-Ҳилол» сафида 24 та учрашув ўтказиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Мийо эса «Ал-Аҳли» таркибида 40 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол ҳамда 7 та голли узатма қайд этди.

Transfermarkt портали Нуньеснинг трансфер қийматини 20 миллион, Мийоникини эса 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг