locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: 39 ёшли Оливье Жиру «Лилль» билан шартномасини узайтирди

Ўтган мавсумда француз ҳужумчиси 11 та гол муаллифи бўлди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Франциянинг «Лилль» клуби расмий сайтида 39 ёшли ҳужумчи Оливье Жиру билан шартнома узайтирилгани эълон қилинди.

«Бу ердаги саргузаштларимни давом эттираётганимдан жуда хурсандман. «Лилль»да ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, менга бу ерда ҳамма нарса ёқади. Жорий мавсумда Лилльда, шунингдек, барча Франция стадионларида мухлисларнинг мени қабул қилиши қалбимни чин дилдан тўлдирди. Энг муҳими, мен астойдил меҳнат қиладиган, ўз услуби ва натижалари билан бошқалардан ажралиб турадиган «Лилль» клубининг қадриятларини қўллаб-қувватлайман. Мен доимо кўпроғига интиламан ва янги мавсумда ҳам буни давом эттириб, янада яхши натижаларга эришишга қатъий қарор қилдим», — дея Жирунинг сўзларини келтирмоқда «доглар» расмий сайти.

Ортда қолган клуб мавсумидаги 44 та ўйинда Жиру 11 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ футболчи «Монпелье», «Арсенал», «Челси», «Милан», «Лос-Анжелес» ва бошқа жамоаларда ҳам тўп сурган. Франция терма жамоаси сафида эса футболчи жаҳон чемпиони бўлган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг