Расман: 2028-йилги UEFA Суперкубоги Қозоғистонда ўтказилади
2028-йилги UEFA Суперкубоги Қозоғистон пойтахти Астанада бўлиб ўтади. Учрашувга “Астана Арена” стадиони мезбонлик қилади. Мазкур қарор UEFA Ижроия қўмитасининг 15-сентябрь куни ўтказилган йиғилишида қабул қилинди.
Шунингдек, 2027-йилги UEFA Суперкубоги Нидерландиянинг Амстердам шаҳридаги “Йохан Кройфф Арена”да ўтказилиши тасдиқланди. Бир йил ўтиб эса Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ғолиблари Астанада соврин учун баҳс олиб боради.
UEFA Суперкубоги ҳар йили Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ғолиблари ўртасида битта учрашув шаклида ўтказилади. Мазкур баҳс одатда Европа клублари учун янги мавсум олдидан ўтказиладиган энг нуфузли учрашувлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, 2026-йилги UEFA Суперкубоги Австриянинг Зальцбург шаҳрида бўлиб ўтган. Унда ПСЖ “Астон Вилла”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, совринни қўлга киритган.