Раньери Италия терма жамоасини бошқаришга тайёр — Sky Sports
Италялик мураббий Клаудио Раньери миллий терма жамоани бошқаришга тайёр эканини маълум қилди, деб хабар беради Sky Sports.
«Мен аввал Италия терма жамоасига «йўқ» деган эдим, чунки аллақачон «Рома»да ишлаётгандим ва бир вақтда икки лавозимни эгаллай олмасдим. Ҳозир эса мен эркин агентман, шу боис кимдир қўнғироқ қилса — нега йўқ? Ҳеч қачон «ҳеч қачон» деманг. Мен бош мураббий бўлишни хоҳлайманми ёки фақат менежерми? Билмайман. Мамлакатиң сени чақирганда, сен «ҳа» дейсан — ва бас», — деди Раньери Sky Sports’га берган интервьюсида.
Раньери 2026 йил апрел ойи охирида «Рома» бошқарув кенгаши маслаҳатчиси лавозимидан кетди; у бу вазифани 2025 йил июлдан эгаллаб келган эди.
Бундан олдин 74 ёшли мутахассис «Рома», «Кальяри», «Уотфорд», «Сампдория», «Челси», «Атлетико», «Фиорентина», «Наполи», «Фулҳэм», «Нант», «Лестер», «Монако», «Интер», «Ювентус», «Парма», «Валенсия» клублари ва Греция терма жамоасини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йил жаҳон чемпионатига чиқа олмади — миллий жамоа плей-оффда Босния ва Герцеговинадан мағлуб бўлди (1:1, пенальтилар сериясида 1:4), шунингдек, бош мураббий Дженнаро Гаттузо лавозимидан озод этилди.