Рамуш АПЛга йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images
“ПСЖ” ҳужумчиси Гонсалу Рамуш фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик 24 ёшли форвард хизматига “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Астон Вилла” ва “Ньюкасл» клублари «ПСЖ»нинг 24 ёшли ҳужумчиси Гонсалу Рамушга қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, “Ливерпуль” “Ньюкасл” ҳужумчиси Александр Исак трансфери бўйича муваффақиятсизликка учраса, мерсисайдликлар Рамушни қўлга киритишга уриниб кўради.
Ўтган мавсум барча турнирларда 46 ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист