locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рамос «Севилья»ни сотиб олиши мумкин — манба

Ҳозирда футболчининг юристлари клубнинг молиявий ҳисоботларини ўрганмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания футболи афсонаси Серхио Рамос Five Eleven Capital билан ҳамкорликда «Севилья» клубини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Cadena Ser нашри Carrusel Deportivo’га таяниб хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Реал» ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андалусия клубини 450 миллион евроға харид қилмоқда. Қайд этилишича, ҳозирда Рамос ўз юристлари билан бирга клубнинг молиявий ҳисоботларини ўрганмоқда. Ушбу жараён бир неча ой давом этиши мумкин.

Таъкидланишича, сўнгги йиллардаги муваффақиятсиз натижалар акциядорларни «Севилья»ни сотиш ҳақида қарор қабул қилишга мажбур қилган. Аввалроқ Рамос 2003–2005 йилларда, шунингдек, 2023/2024 йилги мавсумда «Севилья» сафида футболчи сифатида тўп сурган.

39 ёшли Серхио Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг «Монтеррей» жамоаси бўлиб, у жорий йил декабрь ойининг бошида клубни тарк этган. Аввалроқ Рамос профессионал футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг