Рамос Франция клуби билан шартнома имзолаши мумкин
Серхионинг ўзи пойтахт жамоаси лойиҳасига унчалик ишонмаяпти.
ФОТО: Getty images
“Реал” ва “ПСЖ” клублари собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Европа футболига қайтиши кутилмоқда.
Footmercato нашри хабар беришича, 39 ёшли футболчи ва пойтахтнинг “Париж” клуби билан шартнома имзолаши мумкин.
Футболчи аввалроқ “Ницца” клуби билан музокара ўтказган, бироқ томонлар келишуви муваффақиятсиз якунига етган.
Рамоснинг ўзи пойтахт жамоаси лойиҳасига унчалик ишонмаяпти.
Аввалроқ Серхио Рамос номи “Манчестер Юнайтед”, “Милан” ва “Ницца” клублари билан боғланган эди. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида аниқ музокаралар бўлиб ўтгани йўқ.
Маълумот учун, унинг сўнгги клуби Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси ҳисобланади. У мазкур клубни 2025 йил декабрь ойида тарк этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист