Рамос бугун «Севилья»нинг эгасига айланиши мумкин
«Севилья»нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос клубнинг эгаси бўлиш арафасида турибди.
COPE маълумотига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли олиб борилмоқда ва келишув тузиш эҳтимоли анча юқори баҳоланмоқда. Рамос инвестиция компанияси Five Eleven Capital билан биргаликда клубнинг ҳозирги акционерлари билан музокараларда иштирок этмоқда. Манбанинг хабар беришича, сўнгги келишув ҳужжатлари аллақачон бугун расмийлаштирилиши мумкин.
Аввалроқ ОАВда «Севилья»ни сотиш суммасининг тахминан 450 миллион еврога тенг экани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Шунингдек, ҳозирги акция эгалари аллақачон бу битимга аввалдан розилик билдирган.
Серхио Рамос — андалусия клуби тарбияланувчиси. У «Севилья» асосий жамоаси сафида 2003–2005 йилларда ўйнаган ва кейин 2023/2024 мавсумида яна клубга қайтган.