Рамазон ойи сабаб ЖЧ-2034 мусобақаси 2035-йилда ўтказилиши мумкин
Бундай ҳолатдаги мундиал 2022 йил Қатарда ҳам бўлиб ўтган.
ФОТО: Getty images
2034 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини 2035 йилда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Манбага кўра, 2034 йилда Рамазон ойи ноябрь ва декабрь ойларига тўғри келгани сабабли, турнирнинг ушбу муқаддас ой билан тўқнашмаслиги учун FIFA томонидан уни 2035 йил бошига кўчириш таклифи кўриб чиқилмоқда.
ФИФА президенти ҳам бу борада иш олиб борилаётганини айтди. Бундай ҳолатдаги мундиал 2022 йил Қатарда ҳам бўлиб ўтган. Фарқли ўлароқ, ўшанда минтақанинг иқлим шароити, айниқса жазирама иссиқ туфайли юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Жаҳон чемпионати 2026-йилда АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист