locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ракибми ёки дўст? Шомуродов Довбиксиз қолиши мумкин

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Раҡибми ёки дўст? Шомуродов Довбиксиз қолишимиз мумкин
Расм: gettyimages.com

Элдор Шомуродов ва Артём Довбик — «Рома» клубидаги икки ҳужумчи, уларни нафақат майдондаги позициялар, балки ўхшаш тақдир ҳам боғлаб туради. Аммо Довбик жорий ёзда Римни тарк этиши мумкин.

Испаниянинг Todofichajes нашри хабар беришича, украиналик форвард Ла Лигага, хусусан, у яхши мавсум ўтказган «Жирона» клубига қайтишни жиддий ўйлаяпти.

Артём Довбик «Рома»га 2024 йил ёзида катта шов-шув билан трансфер қилинган ва у клуб билан 2029 йилгача шартнома имзолаган эди. Шомуродовнинг ҳам фаол иштирокидаги кучли рақобатга қарамай, Довбик ўзини А Серияда намоён этишга муваффақ бўлди: 30 дан ортиқ ўйин, мунтазам голлар ва жамоанинг ҳужумкор ўйинида фаол иштирок.

Энди эса Элдор Шомуродов жамоадаги асосий рақиб-дўстисиз қолиши мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг