locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Райс бу мавсумдаги ўйинларнинг тиғиз тақвими ҳақида фикр билдирди — The Telegraph

Англия 2-турда Гана билан беллашади.
Райс бу мавсумдаги ўйинларнинг тиғиз тақвими ҳақида фикр билдирди — The Telegraph
ФОТО: Getty images

«Арсенал» ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс бу мавсумдаги ўйинларнинг тиғиз тақвими ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ақлбовар қилмас миқдордаги ўйинлар. Тақвим жуда тиғиз эди, лекин бу борада нима ҳам қила оламиз? Ўтириб олиб, нолишнинг фойдаси йўқ. Биз Премьер-лигадаги ғалаба каби лаҳзалар учун ишлашда давом этишимиз керак.

Сен бу ҳис-туйғуни яна ҳис қилиш учун имкон қадар кўпроқ ўйин ўтказишга тайёр эканингни биласан, айниқса олдинда жаҳон чемпионати ҳам борлигини тушунган ҳолда. Сен доим ўйинда бўлиш учун ўз танангни қурбон қилишга тайёр эканингни биласан. Ҳа, ўйинлар кўп, лекин якунда дам оламиз», — дея Райснинг сўзларидан иқтибос келтиради The Telegraph.

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Англия терма жамоаси 23 июнь куни Бостонда Гана билан учрашади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг