locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Райо Вальекано»нинг 16 ёшли футболчиси вафот этди

Қайд этилишича, ўлим сабаблари ҳали аниқланмаган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Райо Вальекано» клуби ёшлар таркиби футболчиси, 16 ёшли Иван Диес Коломени ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда клубнинг X ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилинди.

Мадрид клуби эълон қилган баёнотда қайд этилишича, «Жувенил B» жамоаси ўйинчиси 2026-йил 16-июн куни вафот этган. Ўлим сабаблари очиқланмаган.

«Жувенил B» ўйинчиси Иван Диес Коломенинг вафоти муносабати билан энг самимий таъзиямизни изҳор этамиз. Ушбу оғир дамларда унинг оиласи ва яқинларига ҳар томонлама далда бўламиз. Охирати обод бўлсин», — дейилади клуб баёнотида.

Коломе «Райо Вальекано»нинг иккинчи ёшлар жамоасида тўп сурар эди. Бу унинг клуб тизимидаги илк мавсуми эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг