“Райо Вальекано” мураббийи “Реал”дан кимни олиб ташлашни исташини айтди
“Райо Вальекано” бош мураббийи Беньят Сан Хосе “Реал Мадрид”га қарши ўйин олдидан қизиқарли саволга жавоб берди. Мутахассисдан имконият бўлса, мадридликлар таркибидан қайси футболчини олиб ташлаган бўлардингиз, деб сўралди. Сан Хосе эса футболчи эмас, Жозе Моуриньони танлади.
“Мен Моуриньони олиб ташлаган бўлардим. У футбол тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири”, — деди Сан Хосе. Шунингдек, у “Реал” сафида дунёнинг энг яхши дарвозабонлари ва ҳужумчиларидан бири борлигини ҳам таъкидлади.
Сан Хосе “Сантьяго Бернабеу”даги учрашувда “Райо Вальекано” ўз ўйин услубидан воз кечмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, жамоа рақибнинг кучли томонларини яхши тушуниши, шу билан бирга ўзига хос ўйин тамойилларини сақлаб қолиши керак.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” ва “Райо Вальекано” ўртасидаги Ла Лиганинг 5-тур учрашуви 12 сентябрь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан “Реал” турнир жадвалида учинчи, “Райо Вальекано” эса 14-ўринни эгаллаб турибди.