locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Райо Вальекано» 25 йилдан сўнг еврокубоклар гуруҳ босқичида иштирок этади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Райо Вальекано» 25 йилдан сўнг еврокубоклар гуруҳ босқичида иштирок этади
Фото: Getty Images

Конференциялар лигаси саралаш босқичининг сўнгги учрашувлари якунланди.

“Райо Вальекано” ўз майдонида Беларуснинг “Неман” клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар биринчи ўйинда ҳам кичик устунлик билан ғалаба қозонганди, - 1:0.

Учрашувнинг 64-дақиқасида Альваро Гарсия ҳисобни очди. Бир дақиқа ўтиб, Серхио Камелло иккинчи голга муаллифлик қилди. 81-дақиқада Хорхе де Фрутос учинчи, 89-дақиқада Гарсия тўртинчи голни уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, “Райо Валькеано” 25 йиллик танаффусдан сўнг яна еврокубокларда ўйнайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг