locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Раҳимжон Давронов “Андижон” аъзосига айланди

“Андижон” клуби селекция жараёнидаги яна бир трансферини ажойиб дарвозабон - Раҳимжон Давронов орқали амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Раҳимжон Давронов “Андижон” аъзосига айланди
photo: Andijon fk

“Андижон” клуби селекция жараёнидаги яна бир трансферини ажойиб дарвозабон - Раҳимжон Давронов орқали амалга оширди.

Мавсумни “Локомотив” таркибида ўтказиб, Суперлигага чиқишида катта ҳисса қўшган посбон жамоамиз билан келишувга эришди.

Маълумот учун, 1996-йилнинг 3-октябрь санасида Муборакда таваллуд топган. Фаолиятини “Машъал”да бошлаган. Сўнгра “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Турон”, “Металлург” ҳамда “Локомотив” дарвозаларини қўриқлаган. У жорий мавсумда “Локо” сафида 23 та ўйин ўтказди.

Ўз вақтида Ўзбекистон U23 сафида Осиё чемпионилигини қўлга киритган.

Янги мавсумда Давроновнинг “Андижон”даги фаолиятига омад тилаймиз.

Раҳимжон, “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг